Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

وَاتَّقُواْ يَوْماً
(Кундан қўрқинглар!). Яъни, у кундаги азобдан. Бу ерда ҳам мажоз қўлланяпти. Ўша кунда бирон жонни бирон жоннинг ҳожатини чиқара олмас, ўрнини боса олмас.


كُلُّ نَفْسٍ بِمَا كَسَبَتْ رَهِينَةٌ
– „Ҳар бир инсон қилган ишига жавобгардир“.             [74:38]
Шунингдек бирон жондан шафоат қабул қилинмас. Бир одамни қучоқлаб олиб, ўзи билан олиб чиқиб кетган киши шафиъ, шафоат қилувчи, дейилади. Шафоат қабул қилинмаслиги уни шафоат қилмоқчи бўлиб кимдир келса, унинг шафоат қилишига рухсат берилмаслигидир, унинг қайсидир гуноҳини бошқа биров кўтаришига йўл қўйилмаслигидир. У кунда азоб эвазига фидя ҳам олинмайди. Бу ердаги (عَدْلٌ
) сўзи, фидя маъносида. Буларнинг ҳаммаси бирон жон бошқа бирон жоннинг бирон ҳожатини чиқара олмаслигини таъкидловчи омиллардир. Демак, кимки ўша кундаги азобдан нажот топмоқчи бўлса, имон келтирсин, яхши амаллар қилсин. Шундай қилсагина шу иши Аллоҳнинг изни ила унга фойда беради, асқотади. Бундан бошқа нарса фойда бермайди, асқотмайди. Аллоҳ оятни мана бундай якунлаяпти:


وَلاَ هُمْ يُنصَرُونَ

Яъни, ҳеч ким уларни Улуғ ва Буюк Аллоҳнинг азобидан қайтара (қутқара) олмас. (يُنصَرُونَ
) замири кўпликда келяпти. Чунки у (نَفْسٌ ) сўзига қайтади. У нафий оқимида


لاَّ تَجْزِي نَفْسٌ عَن نَّفْسٍ شَيْئاً

(Биров биров томонидан ҳеч нарса ўтай олмайдиган) накра бўлиб келгани учун умумийликни (демакки, кўпликни, мўлликни) ифодалайди.
Шу ерда айтамизки, бу муборак оят яҳудлар ҳақида нозил бўлган. Лекин улар умумийликни ифодаловчи сийғада келган. Шунинг учун у ҳамма жонни ўз ичига олади. Лекин бу ерда бир хослаш ҳам бор. Яъни, кимки мусулмон бўлиб ўлса, унга Пайғамбар с.а.в.нинг шафоатлари фойда беради. Олдинги оятни хословчи далиллар ворид бўлган. Масалан, шафоат қилишига рухсат этилган кимсанинг шафоати ҳам фойда беради. Аллоҳ Таоло айтади:


يَوْمَئِذٍ لَّا تَنفَعُ الشَّفَاعَةُ إِلَّا مَنْ أَذِنَ لَهُ الرَّحْمَنُ وَرَضِيَ لَهُ قَوْلاً
– „У кунда оқлов фойда бермас, магар Раҳмон изн берган ва сўзидан У Зот рози бўлган кишигагина (фойда берур)“.         [20:109]
Шунингдек Пайғамбар с.а.в.нинг ўз умматини қиёмат кунида шафоат қилишлари суннатда ҳам ворид бўлган.

 

 

104-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204